English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 4 тонналик байрам палови тайёрланди
20:07 / 2020-01-03

Наманган шаҳрида Янги йил байрами муносабати билан 4 тонналик палов тайёрланди.


Наманган шаҳрида Янги йил байрами муносабати билан 4 тонналик палов тайёрланди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи марказига улкан дошқозон ўрнатилиб,12 нафар ошпаз байрам паловини тайёрлаш учун бор маҳоратини ишга солди.

photo5222230124114586701.jpg

– Палов учун 1 тонна гуруч, шунча сабзи, 600 килограмм гўшт, 400 килограмм ёғ солдик, — дейди ошпаз Тойибжон Муҳиддинов. – Ош мазали чиқиши учун 50 килограмм думба ёғи, 20 килограмм от ёғи, 20 килограмм зиғир ёғи аралаштирилди. Яна зирвак ичида 50 килограмм нўхат, шунча майиз, 20 килограмм зирк ва шунча мурч, 15 килограмм зира ҳам бор. Устазода ошпазлар палов мазали чиқиши учун астойдил ҳаракат қилишди.

photo5222230124114586702.jpg

Тайёр байрам палови махсус идишларга солиниб, Меҳрибонлик ва Саховат уйлари, шаҳардаги масжидлар, касалхоналар, 100 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди. Шунингдек, боғ ҳудудидаги 7 та манзилда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар паловдан баҳраманд бўлди.

photo5222230124114586703.jpg