French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 364 нафар ўғил-қиз “Жасорат мактаб”да таълим олмоқда
11:27 / 2025-09-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган шаҳридаги 11- ҳамда Янги Наманган туманидаги 71-умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилган “Жасорат мактаблари”нинг илк ўқувчилари иштирокида тантанали “Ваъда бериш” маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳокимлик, мактабгача ва мактаб таълими, мудофаа, ички ишлар ҳамда Миллий гвардия бошқармалари масъуллари қатнашди. Сўзга чиққанлар ёшларни Ватанга садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда мазкур таълим масканларининг ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

[gallery-25490]

Маросимда қўл жанги элементларидан иборат кўргазмали чиқишлар, ҳарбий оркестр жамоасининг куй ва қўшиқлари намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига жанговар руҳ бағишлади. Шундан сўнг “Жасорат мактаблари” ўқувчилари Наманган шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.

Маълумот ўрнида, вилоятда бугунги кунда 14 та “Жасорат мактаби” фаолият юритиб, уларда 364 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур таълим муассасаларини аъло баҳоларга тамомлаган ва “Ватан таянчи” отрядида фаол бўлган битирувчилардан бир нафарига олий ҳарбий, ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзли тавсиянома берилиши белгиланган.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА