Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 336 миллион сўмлик ноқонуний дори воситалари тўхтатиб қолинди
11:11 / 2021-10-10

Қинғир хатти-ҳаракат билан босилган ҳар қандай қадам узоққа бормаслиги тайин. Аммо буни инсонлар саломатлиги ва хавфсизлигига раҳна солиши мумкин бўлган дори воситалари савдоси билан шуғулланадиган айрим нопок кимсалар унутган кўринади.

Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир нохуш ҳолатнинг олди олинди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасининг салонида хорижда ишлаб чиқарилган 336 миллион сўмлик 11 200 дона “Regapen 300mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Айни кунларда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА