Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 197 миллион сўмлик “контрабанда” тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
19:42 / 2023-05-10

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Уйчи тумани бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида 197 миллион сўм қийматга эга бўлган уч турдаги ноқонуний кириб келган тамаки маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдим қилинган, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида” ги низомга асосан сифати кафолатланмаган, ноқонуний йўллар орқали кириб келган салкам 29 минг қутидаги "Fast","Milano","Zumaretti" номли тамаки маҳсулотини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.  

“Уйчи чорвадор файз” масъулияти чекланган жамияти омборхонасида сақланаётган, жиноий иш материаллари юзасидан ашёвий далил сифатида қайд этилган тамаки маҳсулотлари ёқиш орқали йўқ қилинди. Умуман олганда, МИБ Уйчи тумани бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 5 та ҳолатда 112 миллион 141 минг сўмлик 16 минг 607 қути сигарет ҳам йўқ қилинган.  

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказувчи маҳсулотлар истеъмолининг олдини олишга қаратилган тезкор амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА