Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 13 минг 115 нафар ўқитувчи малака тест синовларидан ўтади
12:30 / 2025-10-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида малака тоифасига эга бўлиш истагини билдирган 720 нафар рус тили фани ўқитувчиси аттестация имтиҳонларини топширди. Аттестация реал вақт режимида, барча шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда онлайн тарзда ўтказилиб, кузатув камералари орқали ёзиб олиниши таъминланди.

Таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти доирасида 40 та тест, педагогик маҳоратни аниқлаш бўйича 10 та топшириқ берилади. 

Талабгорларнинг 4591 нафари олий ва биринчи малака тоифаларига, 8424 нафари эса мутахассис малака тоифасидан иккинчи малака тоифасига ошириш истагини билдирган. Аттестация натижалари QR код қўйилган электрон шаклдаги педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади.

[gallery-25898]

Жараёнлар жорий йилнинг 12 ноябрига қадар давом этади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА