Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 12 ёшли қиз дарёга чўкиб кетди
11:19 / 2022-09-06

Халқимизда “Фалокат оёқ остида”, деб бежиз айтилмаган. Ота-оналарнинг ўз фарзандларига эҳтиётсизлиги ва бепарволиги кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши муқаррар.

Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи “Қорадарё”да, тумандаги “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаган 12 ёш қизча ўртоқлари билан чўмилиш мақсадида бориб, чўмилаётган вақтда чўкиб кетган.

Қизча чўккан кундан буёғига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сувда қутқарув-қидирув гуруҳи сув остида ҳамда Норин, Тўрақўрғон, Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан Миллий гивардия, Ички ишлар ҳодимлари ва кўнгилли фуқаролар билан биргаликда сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасми ҳурматли фуқаролардан ўз фарзандларини тақиқланган жойларда чўмилишига рухсат бериб, ҳаётига зомин бўлмасликка чақиради.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА