Наманганда 12 та 15 қаватли уй-жой қурилиши авжида
Наманган шаҳри бугун улкан қурилиш майдонига айланиб, таниб бўлмас даражада ўзгаришга юз тутган.
Элобод маҳалласида қад ростлаётган Elobod City турар-жой массиви икки ой аввал текис ер эди. Ҳозир бу жойда 12 та 15 қаватли уй-жой қурилиши авжида.
Ширкатимиз Европада ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширган, - дейди лойиҳа бош меъмори Йилмаз Аксой. Германияда турар-жой массивларини қурганмиз. Ушбу массивда тўқсон кунда битта 15 қаватли турар-жойни қуриб битказиб, эгасига топширишни мўлжаллаганмиз. Ҳозир иккита қурилишда томга чиқдик, кейинги ойда хонадонларни эгаларига топширамиз. Яна икки уйни икки қаватга кўтариб қўйдик. Келаси йил май ойида лойиҳани тўла якунлаймиз.
Дарҳақиқат, ишлар жадал, суръат тез. Шунга монанд равишда пухталик ва сифат ҳам ўз ўрнида.
[gallery-4142]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА