Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 106 ёшли онахонга эҳтиром кўрсатилди
07:07 / 2021-03-09

Аёлни улуғламоқ – оилани, жамиятни, бутун миллатни улуғламоқ демакдир. Юртимизда кексалик гаштини сураётган улуғ ёшдаги табаррук онахонларга эҳтиром кўрсатиш эзгу анъанага айланмоқда.

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Шавкат Абдураззоқов 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Наманган шаҳридаги Яккасада маҳалласида истиқомат қилувчи 106 ёшли Халчахон ая Жалиловани йўқлади.

11 нафар фарзандни тарбиялаган кайвони онахон Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида жонбозлик билан меҳнат қилган. Халчахон ая бугунги кунда ўнлаб невара ва эваралар даврасида дуогўй ва маслаҳатгўйдир.

Вилоят раҳбари Халчахон аяни байрам билан мулоқотда дил сўзларини изҳор этди. Табаррук момонинг дуолари олиниб, совға-саломлар топширилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган шаҳрида бир асрдан ошган 11 нафар меҳнат фахрийси умргузаронлик қилишмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА