Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган юридик техникуми битирувчилари МИБ фаолияти билан танишди
21:48 / 2021-05-24

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан Наманган вилояти бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурида белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча Наманган юридик техникуми битирувчилари учун ташкил этилган инфо-тур ҳам ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни катта ҳаёт остонасида ўз ўрнини топишига яқиндан кўмаклашишдек эзгу мақсадларни қамраб олди.

Тадбир аввалида, МИБ бошқармаси таркибий тармоқлар раҳбарлари, катта инспекторлари иштирокида юридик техникумининг 40 нафар ўқувчиси учун давра суҳбати ўтказилди. Унда бошқарма кадрлар шўъбаси катта инспектори Эркин Тожибоев Мажбурий ижро бюроси фаолияти, хизмат қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берди. Ўз ўрнида битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари Бюронинг туманлараро бўлими, суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот таъминоти ва қидирув ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбалари фаолияти билан яқиндан танишди. Айниқса, мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси томонидан замонавий ахборот коммуникациялари имкониятларидан фойдаланилган ҳолда келаётган ариза ва шикоятларни қабул қилиш жараёнлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

– Юртимизда биз ёш авлод вакилларини ҳар томонлама интеллектуал кадрлар бўлиб етишишимиз учун барча шароитлар яратилаётганидан хурсандмиз, – дейди юридик техникум битирувчиси Маруфжон Маҳмудов. – Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасига ташкил этилган инфо-тур бизда катта қизиқиш уйғотди. Биз бу ерда нафақат бюро фаолиятига оид маълумотларни олдик, қолаверса, иш жараёнлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлдик.

Эндиликда МИБ вилоят бошқармаси томонидан бундай тадбирларни Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари фаолияти билан таништириш мақсадида ўтказиш режалаштирилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА