Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган яна бир спорт мусобақасига мезбонлик қилмоқда
11:50 / 2023-11-03

Наманган шаҳридаги Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида Бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Тўйчиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга беллашувларда омад тилади.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан 250 нафарга яқин истеъдодли спортчи ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақа 4 ноябрга қадар давом этади.

[gallery-14368]

ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар