Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилоятидаги 782 та маҳаллага раис сайланди
20:33 / 2022-06-03

Мамлакатимизда жорий йил май ойида ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбирлардан бири – фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди.

Мазкур жараёнлар Наманган вилоятининг шаҳар, туманларидаги мавжуд 782 та маҳаллада ҳам ташкил этилди. Бу ҳақида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

– Вилоят, шаҳар ва туманлар кўмаклашувчи комиссия аъзолари ҳамда мавжуд 782 та маҳаллада тузилган ишчи гуруҳлари томонидан раисликка қўйиладиган талаблар асосида маҳаллада доимий яшовчи фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда, ушбу ҳудудда камида беш йилдан буён доимий яшаб келаётган, ташкилотчилик қобилияти, иш ва ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган икки нафардан беш нафаргача жами 2 минг 160 нафар фуқаронинг номзодлари кўрсатилди, – дейди Аҳмаджон Аълохўжаев. 

[gallery-7439]

– Сайлов жараёнида жами 181 мингга яқин фуқаро овоз беришда фаол иштирок этиб, тавсия этилган номзодлардан 782 нафари халқимиз томонидан маҳалла раислигига муносиб деб топилди. Маҳалла раисларининг ёш бўйича таҳлилига кўра, лавозимга сайланганларнинг 14 нафари 30 ёшгача, 174 нафари 30-40 ёш, 239 нафари 40-50 ёш, 281 нафари 50-60 ёш, 74 нафари эса 60 ёшдан юқори бўлган раисларни ташкил этди.

Раисларнинг 747 нафари, яъни 95,5 фоизи олий маълумотга эга бўлган мутахассислардан иборат. Улар орасида 28 нафари ҳуқуқшунос, 230 нафари ўқитувчи, 13 нафари шифокор, 220 нафари иқтисодчи ва муҳандис, 31 нафари агроном, 260 нафари эса бошқа касб эгалари ҳисобланади. Сайловлар жараёнида 113 нафар аёллар, 18 нафар маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам маҳаллалар йўлбошчилигига муносиб номзодлар сифатида эътироф қилинди.

Айни кунларда маҳаллаларда фуқаролар йиғинининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ва жамоатчилик тузилмаларини сайлаб олиш жараёнлари бошланмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА