Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилоятида жорий йилда 160 та кўп қаватли турар-жой қурилади
12:23 / 2025-01-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида жорий йилда амалга ошириладиган янги турар-жойлар лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Унда вилоятда жорий йилда 8 минг 500 квартирадан иборат 160 та кўп қаватли турар-жой барпо этилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди.  

Сўнг вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов қурилиш соҳасининг 200 нафардан зиёд вакили билан мулоқот ўтказди.  

[gallery-21411]

Ҳар бир объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш учун қурувчилар олдида турган вазифаларга эътибор қаратилди. Вилоят ҳокими тадбиркор ва қурувчи (developer)ларнинг фикр-мулоҳазалари, муаммоларини бирма-бир тинглаб, уларнинг ечими бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.  

Учрашувда вилоят раҳбари янги йилда маррани баланд олиш, аҳолининг турар-жой бўйича эҳтиёжини қондириш учун бунёдкорлик соҳасида барча имкониятларни ишга солиш, қурилишга инвестицияларни кўпроқ жалб этиш лозимлигини таъкидлаб, дахлдор ташкилотлар раҳбарлари олдида турган вазифаларни белгилаб берди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА