ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилда Наманган вилояти пиллакорлари 37 минг 174 қути ипак қурти парваришлаб, 2 минг 156 тонна “кумуш тола” олишни мўлжалламоқда.
Пиллачиликда ўзига хос мактаб яратган Норин туманида бу мавсумда 140 фермер хўжалиги ва юз нафар касаначи томонидан ипак қурти парваришланди.
[gallery-11755]
Касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг мавсум даврида йиллик иш стажи ҳисобга олиниши, албатта, кўзланган натижага эришишда муҳим омил бўлмоқда.
Пилла терими бошланиши муносабати билан Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раиси биринчи ўринбосари Мухтор Ҳакимов “Норин Агропилла” корхонасига ташриф буюриб, норинлик пиллакорларнинг ютуқларини эътироф этган ҳолда хирмонга барака тиладилар.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА