Наманган вилоятида мева-сабзавотнинг атиги 8, гўштнинг 28 ва сутнинг 9,5 фоизи қайта ишланади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Косонсой ва Чортоқ мева-сабзавотчиликка ихтисослашган бўлса-да, бирорта қайта ишлаш корхонаси мавжуд эмас. Мингбулоқ, Норин, Чортоқ ва Попда мева-сабзавот ва сут, Наманган ва Чортоқда гўштни қайта ишлаш қуввати етишмайди.
Йил якунигача мева-сабзавотни қайта ишлаш йўналишида 62 та лойиҳани ишга тушириш, Косонсой ва Попда йирик чорвачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш, Попда асал ишлаб чиқариш бўйича йирик корхонани ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
ЎзА