French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилоятида 3 та янги метеорологик станция барпо этилди
12:44 / 2025-02-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида гидрометеорология тизимини такомиллаштириш доирасида бир қатор муҳим иншоотлар фойдаланишга топширилди.  

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда соҳа масъуллари, нуронийлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Мазкур лойиҳалар учун жами 4,5 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, унинг доирасида 3 та янги метеорологик станция ҳамда Наманган гидрометеорология бошқармасининг маъмурий биноси бунёд этилди.  

[gallery-21987]

Шунингдек, Наманган шаҳрида 3 та атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинг пункти “HORIBA” автомат станциялари билан жиҳозланди. Ушбу пунктлардан олинаётган маълумотлар реал вақт режимида “monitoring.meteo.uz” ва “AirUz” мобиль иловалари орқали кенг жамоатчиликка етказилмоқда.  

Тўрақўрғон туманида эса Фарғона водийси вилоятлари учун муҳим бўлган “WRM 200” метеорологик радиолокатор ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу ускуна ноқулай об-ҳаво шароитларини олдиндан аниқлаш ва тезкор маълумот етказиш имконини беради.  

Ушбу ишлар натижасида 25 та янги ишчи ўрни яратилди.  

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур ислоҳотлар вилоят аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш, экологик назоратни кучайтириш ва метеорологик маълумотларнинг аниқлиги ҳамда тезкорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА