French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:52 / 2020-10-07

Қаҳрамон Бекқўзиев 1980 йил 5 май куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Самарқанд Олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган.


Қаҳрамон Ахватович Бекқўзиев Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2020 йил 5 октябрдаги буйруғи билан Наманган вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Шокиржон Олимжонович Раҳимовнинг ўрнида иш бошлади.

Қаҳрамон Бекқўзиев 1980 йил 5 май куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Самарқанд Олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда взвод командири сифатида бошлаган. 2003–2017 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳамда пойтахт вилоятидаги шаҳар ва туман мудофаа ишлари бўлимларида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

2017 йилдан 2019 йилга қадар Наманган шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.