Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокимининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди
10:51 / 2020-10-22

Мазкур лавозимга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқовнинг 2020 йил 20 октябрдаги қарори билан Акбарали Жакбарович Асқаров тайинланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил июнь ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнига кўра, вилоят ҳокимининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси штати жорий этилди.

Мазкур лавозимга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқовнинг 2020 йил 20 октябрдаги қарори билан Акбарали Жакбарович Асқаров тайинланди.

Акбарали Асқаров 1962 йил 4 май куни Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йили Тошкент Давлат консерваториясини тамомлаган. Мутахассислиги – концерт ижрочиси, ўқитувчи.

Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Сирдарё вилояти Гулистон давлат санъат билим юрти ўқитувчиликдан бошлаган. 1988-2018 йиллар давомида Сирдарё вилояти Янгиер тумани маданият уйи бадиий раҳбари, Ёшлар иттифоқи қошидаги “Умид” ансамбли мусиқа раҳбари, Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси қошидаги “Навбаҳор” ансамбли бадиий раҳбари, Наманган вилояти маданият ишлари бошқармаси бошлиғи, “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси Наманган вилояти бўлими бадиий раҳбари, Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси Наманган вилояти бўлими директори, Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, Алишер Навоий номидаги Наманган вилояти мусиқали драма театри директори, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси миллий “Мумтоз” ашула ансамбли бадиий раҳбари лавозимларида ишлаган.

Акбарали Асқаров 2018 йил октябрь ойидан буён Ўзбекистон давлат филармонияси ўзбек миллий мумтоз ашула ансамбли бадиий раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Президент фармони билан "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони билан тақдирланган.

Маълумот ўрнида, ҳокимнинг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.