French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокимига туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
10:54 / 2020-10-27

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокимнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.


Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқовнинг 2020 йил 20 октябрдаги қарори билан Ботиржон Қодирхонович Нуриддинов вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Ботиржон Нуриддинов 1976 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япония давлати Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер, халқаро алоқалар.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “ЎзЭлектротерм” акционерлик жамияти мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2000-2017 йиллар мобайнида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилояти бошқармаси, Наманган вилояти кўчмас мулк биржаси, “Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Ботиржон Нуриддинов 2017 йил октябрь буён Япония давлатидаги “HOPEAS” савдо компаниясининг менеджери сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Рус, инглиз ва япон тилларида сўзлаша олади.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокимнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.