Наманган вилояти ҳокими Норин тумани аҳолиси томорқаларини кўздан кечирди
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Норин туманида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ҳамда ҳудудда томорқадан фойдаланиш ҳолатларини ўрганди.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Норин туманида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ҳамда ҳудудда томорқадан фойдаланиш ҳолатларини ўрганди.
Вилоят ҳокимининг “Юқори Чўжа” маҳалласига ташрифи аҳоли хонадонларида экилган эртапишар картошка ҳосилини йиғиш жараёнига тўғри келди.
Машраббой Юсупов хонадонидаги 13 сотихли томорқадан йилига 2-3 маротаба ҳосил олинади. Айни пайтда январь ойида плёнка остига экилган эртаки картошка пишиб етилди. Омилкор 5 тонналик ҳосилни мўлжаллаган. Шунингдек, 2 сотихли иссиқхонада 40 туп лимон кўчатлари баравж ривожланмоқда.
Маҳаллада аҳоли томорқаларининг жами 50 гектарга яқин майдонига эртаки картошка экилган. Қолган томорқаларда редиска, сабзи, пиёз, саримсоқ пиёз, карам, помидор ва бодринг каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етилмоқда. Мавжуд иссиқхоналар майдони 22 гектардан ортиқ. Бу кўрсаткичлар аҳолининг ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланаётганидан дарак.