Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокими тадбиркорлар билан учрашди
17:07 / 2020-11-04

Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззақов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Вилоятда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, унда мурожаатлар бўйича ишбилармонларнинг муаммолари ҳал этилади.

Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси биносида ўтган навбатдаги учрашувда қирққа яқин тадбиркор ва чет эллик инвестор иштирок этди.

Мулоқот аввалида ўтган ҳафтада мурожаат қилган ишбилармонларнинг ечилиши лозим бўлган масалалари муҳокама этилди. Унда қирқ тўрт мурожаатдан қирқ биттасига ижобий ечим топилгани маълум бўлди.

Тадбирда вилоят раҳбари тадбиркорлар билан бирма-бир гаплашиб, уларнинг кредит ҳамда ер олиш бўйича, сув, электр ва газ тармоқларини тортиш, экспорт амалиётлари каби кўплаб масалалардаги мурожаат ва таклифларини ўрганди. Улар фаолиятига халал бераётган тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.