Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокими чемпионларнинг ота-оналарини табриклади
11:02 / 2024-09-09

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси оламшумул ютуқлари билан халқимизга хурсандчилик улашди.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур нуфузли мусобақада юқори натижаларга эришган наманганлик спортчилар – Нурхон Қурбонова, Толиббой Йўлдошев ва Кумушхон Хўжаеванинг хонадонига бориб, уларнинг ота-оналари ва яқинларини йўқлади.

Паралимпия ўйинларида пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида “J2” классида 57 килограмм вазн тоифасида финалгача бўлган жангларни ғалаба билан якунлаб, кумуш медалга сазовор бўлган Кумушхон Хўжаева Наманган Олимпия захиралари коллежи ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. У спортдаги қатор муваффақиятлари учун 2015 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

 

Вилоят раҳбари Кумушхоннинг жаҳон аренасидаги юксак муваффақияти билан ота-онаси Сайдулло Хўжаев ва Қундузхон Хўжаевани табриклаб, шундай матонатли спортчини тарбиялагани учун миннатдорлик билдирди. Уларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Шу кунларда Мингбулоқ туманининг Маданият маҳалласида ҳам байрамона кайфият ҳукмрон. Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича олтин медални қўлга киритган Нурхон Қурбонованинг хонадонига узоқ-яқиндан келаётган меҳмонлар қаторида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам ташриф буюриб, чемпионнинг онаси Дилфуза Бозорова ва бобоси Мирзакарим отани чин дилдан муборакбод этди.

 

Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларида унга билдирилган юксак ишончни аъло даражада оқлашга муваффақ бўлди. У пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида “F54” классида найза улоқтириш дастурида 21,12 метр натижа қайд этиб, дунё рекордини янгилади ва олтин медални қўлга киритди.  

 

Дарвоқе, “F54” классида найза улоқтириш бўйича амалдаги жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхонга тегишли эди. Наманган вилояти вакиласи шу йил Японияда бўлган жаҳон чемпионатида 20,73 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлганди.

 

Чуст тумани Ҳисорак маҳалласи Янги ҳаёт кўчасида ҳам чинакамига байрам шукуҳи кезиб юрибди. Боиси, 21 ёшли Толиббой Йўлдошев Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича чемпионликни қўлга киритди.

Мазкур хонадонни йўқлаган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Тожибой Неъматуллаев ва Нодира Неъматуллаевани фарзандлари эришган тарихий ғалаба билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Улар билан туман фаоллари ва нуронийлари ҳамроҳлигида дилдан суҳбатлашди. Шу жойнинг ўзида чемпион билан телефон орқали мулоқот қилиб, улкан ютуқлар билан Толиббойни ҳам қизғин қутлади.

 

 

Дарҳақиқат, Толиббой Йўлдошевнинг ҳаётида “Париж-2024” Паралимпия ўйинлари унутилмас таассуротлар билан ёдда қоладиган бўлди. Чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси нуфузли турнирнинг “F37” классида диск улоқтиришда 57,28 метр натижа билан олтин медалга муяссар бўлди. Ўзбекистон байроғини жаҳон аренасида баланд ҳилпиратган музаффар спортимиз ғалабасидан бир неча кун аввал ядрони 15,24 метрга улоқтириб, бронза медалини қўлга киритганди.

Чуст тумани Ҳисорак маҳалласи Янги ҳаёт кўчасида чинакамига қўшалоқ байрам шукуҳи кезиб юрибди. Боиси, 21 ёшли Толиббой Йўлдошев Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича чемпионликни қўлга киритди.

Мазкур хонадонни йўқлаган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Тожибой Неъматуллаев ва Нодира Неъматуллаевани фарзанди эришган тарихий ғалаба билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Улар билан туман фаоллари ва нуронийлари ҳамроҳлигида дилдан суҳбатлашди. Шу жойнинг ўзида чемпион билан телефон орқали мулоқот қилиб, улкан ютуқлар билан Толиббойни ҳам қизғин қутлади.

 

Таъкидлаш даркор, XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган Наманган вилояти спортчилари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу, ўз навбатида, вилоятда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, ногиронлиги мавжуд спортчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг самарасидир.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.