Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Элёр Умаралиевич Аҳмадалиев Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда меҳнат қилган Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаровнинг ўрнида ишга киришди.
Элёр Аҳмадалиев 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Подполковник ҳарбий унвонига эга.
Янги тайинловга қадар Республика Фавқулодда вазиятлар академияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Элёр Аҳмадалиев янги раҳбар сифатида Наманган вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда жамоатчиликка расман таништирилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.