Наманган вилояти делегацияси Қирғизистонда
Наманган вилояти делегацияси «Маданият» назорат ўтиш маскани орқали қўшни Қирғизистон Республикасига ташриф буюрди.
Делегацияни Жалолобод губернатори ўринбосари Мамасоли Акматов бошчилигидаги вилоят фаоллари тантанали кутиб олди.
[gallery-2718]
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда Жалолобод вилояти губернатори Абсаттар Сиргабоев раҳбарлигидаги делегация аъзоларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими Жалолобод вилоятида яшаб, мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда вилоят фаоллари билан учрашди.
ЎзА