Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти бандлик бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
21:55 / 2022-03-15

Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Зафар Шавкатович Икромов Наманган вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Икромов 1976 йил 21 сентябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. ЎзЛиДеП аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Давлат тижорат Халқ банки Наманган вилояти бошқармасида мутахассис сифатида бошлаган. У 2000-2007 йилларда Ипак йўли банки, 2008-2021 йилларда Давлат мулки қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.

Зафар Икромов тайинловга қадар, яъни 2021 йил январь ойидан буён Наманган вилояти ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.