Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ва Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор соғайди
11:48 / 2020-06-03

Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.


Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа Наманган вилоятида жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда шундан 299 нафари соғайди. Айни пайтда даволанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 2919 нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими