Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ва Хитой ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтди
12:12 / 2019-11-16

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси, RTITE ҳамда EXPOCONTACT ташкилотлари томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган форумга 60 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар ташриф буюрди.


Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси, RTITE ҳамда EXPOCONTACT ташкилотлари томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган форумга 60 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар ташриф буюрди.

Форум вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси намойиши билан бошланди. Кўргазмада “Ibroxim Agro Fruit”, “Мингбулоқ экспорт агротоморқа хизмати”, “Mir City”, “Norin mega tech”, “Хумо текстил Худоёрхон”, “Санг Нефтегаз”, “Бек борокот”, “Муҳамадали хамкор бизнес”, “Дафна Н”, “Чортоқ минерал ватер”, “Dried Ingredients”, “Нанроб Мобайл”, “Namangan industry group”, “Янтекс”, “Iron LIT”, “Natural Fabries tekstil”, “Қурувчи Кушон”, “Мингбулоқ Браво Агро”, “Асадбек ғишт саноати”, “Artifical Fiber” каби саксонга яқин корхоналар, фермер хўжаликлари хорижлик ишбилармонларга ўзлари ишлаб чиқараётган текстил саноати, қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп саноат маҳсулотларини намойиш қилди.

photo5366498049817423139.jpg

photo5366498049817423143.jpg

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси А. Мўминов модераторлигида ўтказилган форумда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг тобора кенгайиб ва мустаҳкамланиб бораётганлиги омилларига эътибор қаратилди.

-Буни вилоятимизнинг ўзида хитой инвестицияси иштирокида 150 та корхона фаолият кўрсатаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин, - деди вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Инамов. – Вилоят иқтисодий салоҳиятида Хитой инвестицияси алоҳида ўрин тутади, шу нуқтаи назардан бугунги форум ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янада кенгайишига хизмат қилиши,форум якунида катта ҳажмдаги шартнома ва келишувлар имзоланиши шубҳасиз.

photo5366522402281991046.jpg

photo5366522402281991047.jpg

– Наманган Ўзбекистоннинг Шинжон билан савдо-иқтисодий алоқаларни яхши йўлга қўйган вилоятларидан биридир, – дейди Шинжон автоном вилояти ташқи савдо ва иқтисодий масалалар бошқармаси бошлиғи Ван И Бин. – Ушбу бизнес-форум Наманган ва Шинжон ишбилармонлари ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни расман янги босқичга кўтаради.

Форум икки вилоят ишбилармонларининг B2B учрашувлари билан давом этди. Форум якуни бўйича ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда Наманган вилоятига инвестициялар киритиш бўйича қатор келишув ҳамда шартномалар имзоланиши кутилмоқда.