English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ва Хитой ўртасида гилос етиштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди
19:18 / 2020-12-10

Хитойнинг Шандонг вилояти, Чингдао шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти қишлоқ хўжалиги назорати қўмитаси, “Jinhe Tianrun Agriculture” компанияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида гилос етиштириш ҳамда дастлабки қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

“Tianrun Agriculture” копанияси бошқарув раиси Зенг Ци ва Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов видеоалоқа орқали мазкур шартномани имзоладилар. Хитой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори ассоциацияси президенти Чжан Юцянг, Шандун вилояти ва Чингдао шаҳри раҳбарлари ушбу воқеага гувоҳ бўлишди.

[gallery-369]

Гилос экиш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича ШҲТ, “Jinhe Tianrun Agriculture” қишлоқ хўжалиги компанияси ва Наманган вилоятининг ўзаро алоқалари Хитойнинг мамлакатимиз билан гилос етиштиришдаги яна бир муҳим ҳамкорлигидир. Ўзбекистон гилос етиштирувчи етакчи давлат бўлиб, бу кўрсаткич борасида дунёда бешинчи ўринни эгаллайди. Наманган вилояти эса қуёшли, ёғингарчилик кам кузатиладиган ҳудуд бўлгани учун бу ердаги гилослар мазали ва жаҳон бозорида рақобатбардош ҳисобланади.

Вилоят раҳбари видеоалоқа орқали Чингдао халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси очилиши билан табриклади ва ҳамкорликдаги лойиҳага муваффаққият тилади. Мазкур жараён форум давомида экранларда намойиш этилди ва иштирокчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА