Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ва Андижон аэропортлари фаолияти қуюқ туман туфайли чекланди
15:53 / 2023-01-06

"Uzbekistan Airports" матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишнинг вақтинча тўхтатилишига олиб келган.

Хусусан, Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY9816/9821 (Оренбург—Наманган—Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск—Наманган—Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилган.

"Air Arabia" авиакомпаниясининг G9784/785 (Шаржа—Наманган—Шаржа), шунингдек, "Red Wings" авиакомпаниясининг WZ4483/4484 (Москва—Наманган—Москва) рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлган. "Uzbekistan Airways"нинг HY091 (Тошкент—Фарғона), HY049 (Фарғона—Самарқанд), HY050 (Самарқанд—Фарғона) ва HY092 (Фарғона—Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.

ЎзА