Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган тажрибаси: раҳбарлар эҳтиёжманд ходимларининг яшаш шароитини ўрганмоқда
17:53 / 2022-01-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 15 январь куни ўтказилган маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан эзгу ташаббусга қўл урилди.

Вилоят ҳокими, сенатор Шавкат Абдураззоқов вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқиб, “Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча бошқарма, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, тадбиркорлар шахсий намуна кўрсатиши керак. Ҳар бир жамоа ва маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга қўшимча даромад келтирадиган манба берилади. Жамоасидаги эҳтиёжманд оила вакили борлигини билиб туриб, бемалол юришга ҳеч бир раҳбарнинг ҳаққи йўқ”, дея таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш, энг асосийси меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда соғлом муҳитни шакллантириш, боқимандаликка барҳам бериш юзасидан олиб бораётган сиёсатининг ижроси бўйича “Наманган тажрибаси” йўлга қўйилади. Яъни, ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ўз намунаси билан маҳалла фуқаролар йиғинларига тайинланган ҳоким ёрдамчиларига ҳам кўмак беради.

Ҳоким бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган фаррош ва ишчи-ходимлар уйига борди.

[gallery-5558]

Уларнинг хонадонларда паррандачиликни ривожлантириш сари илк қадамлар қўйилди. Ушбу намуна вилоят бўйлаб кенг кўламли ҳаракатга айлантирилади.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан ҳам мулоқот ўтказилди. Мурожаатларни ҳал этиш борасида шу ернинг ўзида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мансуров ҳам маҳалла тизимида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган  ходимларни йўқлаб борди. Уларнинг хонадонларида бўлиб, яшаш шароитларини ўрганди. Янги Наманган, Норин ва Поп туманларида яшовчи ишчилар ҳамда уларнинг яқинлари билан мулоқот ўтказиб, мурожаатларга қулоқ тутди. Маълумот учун, тизимда айни вақтда 1 минг 726 нафар ишчи-ходим фаолият юритиб келади.

Келгусида ҳам эҳтиёжманд ишчиларга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА