Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
16:21 / 2025-10-29

Наманган вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Аюбхон Орифжонович Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Анвар Хўжахонович Отахўжаевнинг ўрнида фаолиятга киришди.

Бу ҳақида бугун шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида расман маълум қилинди. Вилоят ҳокимининг бу борадаги қарорлари депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Наманган шаҳрининг янги ҳокими Аюбхон Камолов сессия иштирокчиларига вилоят марказини 2026-2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича режасини тақдим этди.

Аюбхон Камолов тайинловга қадар, яъни 2020 йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сессия ишида Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Эслатиб ўтамиз: Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев бир неча ой олдин пора олишда айбланиб, қўлга олинган эди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА