ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун мамлакатимизнинг барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили якунланиб “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. Жумладан, Наманган шаҳридаги мавжуд 53 та мактабни 5 минг 132 нафар ўғил-қиз тамомлаб, катта ҳаёт йўлига қадам қўйди.
50 нафар билимли ёш мактабни олтин ва 4 нафари кумуш медалга битирди, 440 нафар йигит-қиз муддатидан аввал олий таълим муассасаларига қабул қилинди.
[gallery-23570]
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев ўзи таҳсил олган 41-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг битирувчи ёшларга йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди.
Мактабда ўзининг намунали хулқи ва таълим жараёнларида эришган ютуқлари билан барчага намуна бўлган битирувчилар ҳамда спорт соҳасида яхши натижаларни қўлга киритган мактабнинг волейбол жамоаси эътироф этилиб, ҳокимлик ташаккурномаси ва спорт вазирининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА