Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган шаҳридаги “Афсоналар боғи”даги бахтсиз воқеа хусусида маълумот
10:08 / 2019-10-04

Дастлабки маълумотларга кўра, Э.Рашидова боғдаги чўмилиш ҳавзасида қутқарувчи вазифасида ишлаган.


Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Наманган шаҳридаги “Афсоналар боғи” номли маданият ва истироҳат боғида “Замин металл” МЧЖ мутахассислари томонидан янги ўрнатилаётган “Спининг кустер” болалар аттракционида олиб борилаётган ишлар жараёнида, шу боғнинг ходими 2001 йида туғилган Э.Рашидова келишилмаган ҳаракатлар натижасида олинган тан жарохатлари оқибатида воқеа жойида вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Э.Рашидова боғдаги чўмилиш ҳавзасида қутқарувчи вазифасида ишлаган.

Намангандаги воқеа.jpg

Мазкур бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ хисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси буйруғи билан тегишли идоралар вакилларидан тузилган махсус комиссия томонидан текширув ишлари бошланган.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Матбуот хизмати