French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ўғлони “Странджа”да энг яхши бўлди
14:57 / 2026-03-02

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича ўтказилган “” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Дунёнинг 35 та мамлакатидан келган 300 дан ортиқ боксчилар ғолиблик учун баҳслашган мазкур мусобақанинг вазни 75 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фазлиддин Эркинбоев мусобақа ғолибига айланди.

Наманган вилояти  Учқўрғон туманида дунёга келган Фазлиддин мусобақа давомида дастлаб мўғулистонлик Далаи Ганзоригни, чорак финалда уэльслик Орландо Холлей-Сотомини, ярим финалда италиялик Габриеле Гуидини таслим этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.  

Ф.Эркинбоев нуфузли мусобақанинг чемпионлиги учун ўтган финал жангида мезбонлар вакили Рами Киванга қарши рингга кўтарилди ва рақибини йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Унинг мусобақадаги ёрқин ғалабаларини мусобақа ташкилотчилари юқори баҳолади ва  турнирнинг энг яхши спортчиси дея эътироф этди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА