Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган кўчалари янада обод бўлмоқда
15:51 / 2025-03-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наврўз байрами арафасида Наманган шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар кўчаларининг йўлларидаги асфальтлар таъмирланиб, нотекисликлар ва чуқурлар тикланмоқда.

Наманган шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан амалга оширилаётган ушбу ишлар нафақат шаҳар кўринишини гўзаллаштириш, балки ҳайдовчилар учун қулай ва янада хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради.

Шунингдек, шаҳар кўчалари ва хиёбонларидаги яшил ҳудудлар ҳам ободонлаштирилиб, гулзорлар тартибга келтирилмоқда. Жумладан, Усмон Носир хиёбонида замонавий ландшафт яратилиб, балиқлар учун ҳовузча ташкил этилмоқда. Махсус тошлар билан безаш режалаштирилган ҳовуз атрофида ландшафт дизайнерлари томонидан янги композициялар ташкил этиш кўзда тутилган.

Курашхона маҳалласининг Ғунча ҳудудида ҳам хонадон эгалари, тадбиркорлар ва маҳалла аҳли ҳамжиҳатликда уйлар олдини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва ҳудудни обод қилиш ишларида фаоллик кўрсатмоқда.

[gallery-22321]

Шунингдек, Ойдинкўл ва Лола маҳаллалари ҳудудида жойлашган кўчалар қирғоқлари, уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом этаётир.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА