Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ипак гиламлари
04:09 / 2022-12-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган «Наманган ипак гиламлари» фабрикаси йил давомида 500 минг квадрат метр ҳажмда ўн турдаги гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради.  

– Айни дамда фабрикамизда модернизация ишларини амалга оширмоқдамиз, - дейди корхона менежери Одилхон Мамадалиев. – Ушбу мақсадда Бельгиянинг “Van De Wiele” компанияси дастгоҳларини келтирдик. Бу ишларга қарийб 1 миллион доллар маблағ йўналтирилган.

[gallery-10046]

Фабрикада барча технологик жараён автоматлаштирилган бўлиб, бу маҳсулот сифати ва меҳнат унумдорлиги ошишига замин яратади. Ҳозирги кунда корхонада 25 нафар ишчи-ходим бандлиги таъминланган.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА