Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган ифори
11:13 / 2023-05-12

Наманган гуллар шаҳри экани ҳақидаги овоза сўнгги йилларда оламга таралди. Илгари дунё гул шайдолари Европанинг марказидаги Нидерландияга интилар эдилар. Аммо, мана учинчи йилдирки, Осиё қитъасида дунёнинг яна бир гул маркази бўй кўрсатди. Намангандаги гул байрамида масалан, 2022 йилда 50 га яқин хорижий давлат вакиллари қатнашди.

Бу йилги тантаналар 21 май – 21 июнь кунлари бўлиб ўтади. Унга қалби ғурурга тўлган наманганликлар катта иштиёқ билан ҳозирлик кўришмоқда. Шаҳарга туташ 16 гектар майдонда байрам учун 50 миллиондан зиёд гўзаллик рамзи – турфа хил гуллар етиштирилди. Бугун Наманганнинг майдон ва кўчалари улар билан бурканган.  

Гул байрами 21 май куни Наманган халқаро аэропортидан автопарад юриши билан бошланиши режалаштирилган. Гулга ўралган машиналар шаҳар кўчаларидан ўтиб, Бобур номли боғ дарвозаларига келади. Айни кунларда Афсоналар водийси ҳам нафосат диёрига айланди. Сабаби, байрам миқёси кенгайди, бундай қарор иштирокчи ва томошабинларга қулайлик яратиш учундир.  

Байрам ўтадиган ойнинг ҳар бир куни унитилмас воқеаларга бой бўлади. Масалан, биринчи куниёқ Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг катта концерт дастури намойиш этилади. Миллий симфоник оркестрининг Наманган амфитеатридаги чиқиши эса байрам қатнашчиларига совға бўлиши шубҳасиз.  

“Fashion festival & talants Namangan” мода ва санъат фестивали ҳам гул байрами кунларидан бирини безайди ҳамда модалар ҳафталигини бошлаб беради.  

Оламни Наманган гуллари ифори тутадиган кунлар яқинлашмоқда.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/DXJy8R5TO3k" title="Наманган ифори" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

Муҳаммаджон Обидов,  

Элёр Олимов(видео)  

ЎзА