French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Наманган ҲЭТК” АЖ куз-қиш мавсумига тайёрми, бу борада қандай ишлар амалга оширилди?
10:54 / 2021-10-12

Мамлакатимизда аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, куз-қиш мавсумида электр токи таъминотини узлуксиз етказиб бериш муҳим масалалардан. Бу борада “Наманган ҲЭТК” акционерлик жамияти томонидан қатор амалий ишлар, зарур чоралар кўрилмоқда.

Айни пайтда “Наманган ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги 175 та 35-110 кВли подстанциялар, 20 171,9 км 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ҳамда 6 706 та 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктлари орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.

Жорий йилги дастурга асосан, 10 сентябрь ҳолатига 1126,4 км 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқларидан 712,7 қисми, 300 та трансформатор пунктларидан 214 таси реконструкция ва модернизация қилинди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида вилоят бўйича 63,1 км ЭУТларидан 67,9 км узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгидан қурилди ва 25 та режага нисбатан 28 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди, 69,7 км узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқлари режада бўлиб, амалда 36 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида 1933,5 км узунликдаги 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 12 дона 110-35 кВли подстанциялар, 4 дона 110 кВли куч трансформаторлари, 72 дона 35-110 кВли мойли ўчиргичлар ва 640 та 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктларида мукаммал, 3163,4 км 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари, 445 дона 35-110 кВли мойли ўчиргичлар, 274 дона 35-110 кВли куч трансформаторлари ва 1447 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктларида эса жорий таъмирлаш амалга оширилди.

Куз-қиш мавсумига 51 та турли қувватли 6-10/0,4 кВли трансформаторлар, 2 тонна трансформатор мойи, 25 дона таянчлар, 1 тонна ҳар-хил турдаги симлар, 2,1 км кабеллар, 15 дона муфталарининг авариявий захиралари яратилган. Шунингдек, вилоятда катта энергетика бўйича 2 та куч трансформаторларини қувватини оширишга эришилди.

Муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу сиёсий тадбирни ташкил этишга ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Наманган вилоятида жами 832 та сайлов участкаси мавжуд бўлиб, барча сайлов участкаларини электр энергияси билан таъминловчи тармоқ ва қурилмалар навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. 48 та сайлов участкаси захира тармоқ, 541 та сайлов участкаси ДЭС генератори билан таъминланди. Барча сайлов участкаларига навбатчи ходимлар бириктирилиб, электр таъминоти назоратга олинди.

[gallery-4235]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА