Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган давлат университетининг 1 минг 269 нафар иқтидорли талабалари моддий рағбатлантирилди
11:58 / 2021-12-26

Наманган давлат университетида бугунги кунда 25 минг 323 нафар талабалар таҳсил олмоқда.

 Университет республикадаги йирик олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олиб улгурди.

Иқтидорли, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш, кам таъминланган оила фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Наманган давлат университети раҳбариятининг энг эзгу анъанасига айланган. Бугунга қадар 34 нафар талабаларнинг 111 миллион сўм, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 7 нафар талаба фарзандларининг 48 миллион сўм миқдоридаги шартнома пуллари ҳомийлар томонидан тўлаб берилгани фикримиз далилидир.

Шунингдек, 13 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар учун ўқув, илмий ва бадиий китоблар хариди учун 17,5 миллион сўм субсидия ажратилган бўлса, 101 нафар “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган ва ногиронлиги бўлган талабалар бепул турар-жой билан таъминланди.

Шунингдек, университет маъмурияти талабалар учун ажойиб Янги йил совғасини тайёрлади. Университет ректорати Талабаларни рағбатлантириш жамғармасидан 1 минг 269 нафар иқтидорли талабаларнинг ҳар бирини 517 минг сўмдан моддий рағбатлантирди. Бу хайрли иш учун 657 миллион сўм ажратилди. Бу талабаларнинг чексиз шодлигига сабаб бўлди, албатта! Аввалроқ 174 нафар иқтидорли талабаларга худди шундай 517 минг сўмдан пул мукофоти берилган эди.

Янада қувонарлиси, 2022 йилдан бошлаб ҳар ойда 200 миллион сўм маблағ талабаларни рағбатлантиришга сарфланади. Йилнинг июль ва август ойларидан ташқари ҳисоблаганда йилига 2 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Санжарбек Ҳамидов,
Наманган давлат университети  «Пресс клуб» раҳбари