Нафосат Қозиева ҳам муваффақиятли старт олди
Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича ўтказилаётган "ASEAN TRACK SERIES" мусобақасининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 1 тадан олтин ва бронза медали қўшилди.
Турнирнинг аёллар ўртасидаги “elimination” дастурида иштирок этган миллий терма жамоамиз аъзоси Нафосат Қозиева пойгани учинчи ўринда якунлаган бўлса, эркаклар ўртасида "омниум" бўйича беллашувларда Сергей Ростовцев барча рақибларини ортда қолдирди ва биринчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 11 январга қадр давом этадиган ушбу мусобақа жорий йилнинг март ойида Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтадиган трек бўйича жаҳон кубогига саралаш босқичи ҳисобланади.
Шунингдек, жаҳон кубоги босқичларида жамғарилган рейтинг очколари трек йўналиши бўйича октябрь ойида Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўлланма тақдим этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА