Нафис санъат олами
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Нилуфар Саъдуллаеванинг миниатюра ва хаттотлик санъати асарларидан иборат “Нафис санъат олами” номли илк кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Нилуфар Саъдуллаева – Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонасининг стажёр-тадқиқотчиси. Ёш ижодкор ўз асарларида Шарқ миниатюраси композициясидаги пейзаж, портрет жанрларини моҳирона тасвирлайди. Унинг ижодида Шарқ мавзуси асосий ўрин тутади. Бу унинг халқ эртак ва достонлари, ўзбек мумтоз адабиёти асосида яратилган “Шоҳнома”, “Сабаъи сайёр”, “Бобурнома” “Равшан” достони, “Устоз ва шогирд”, “Меҳробдан чаён” асарлари мисолида яққол намоён бўлади.





Кўргазмада намойиш этилган асарларни кузата туриб, ҳар бир асар ўзига хос мазмунга эга эканини ҳис қилиш мумкин.
Ушбу кўргазмада муаллифнинг 50 дан ортиқ миниатюра асарлари намойиш этилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА