Нафис сўз, оҳанг ва тасвирлар сайёҳларни чорлайди
Президентимизнинг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдикдаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Термиз шаҳридаги Санъат саройида “Сўз, оҳанг ва тасвир” мавзуида бадиий кеча бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизнинг нафис маданияти, санъати ва урф-одатлари дунё халқларида катта қизиқиш ўйғотиб, жаҳон аҳлини мафтун этаётгани ҳақида фикр алмашилди.

Президентимизнинг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдикдаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
– Мазкур қарорнинг 2.10-иловаси, 34-бандида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга Сурхондарё вилоятининг ўзига хос маданияти, тасвирий ва амалий санъат асарларини намойиш этиш учун “Сўз, оҳанг ва тасвир” бадиий кечасини ўтказиш белгилаб қўйилган, – дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Норбоев.– Пандемия шароитидан келиб чиқиб, ушбу тадбирни карантин қоидаларига қатьий риоя этган ҳолда ташкил этдик. Бадиий кечани хорижлик сайёҳларга ижтимоий тармоқлар ва онлайн материаллар орқали тарғиб қилмоқчимиз.

Қизиқарли таассуротларга бой бўлган тадбирда маҳаллий шоирлар ўз шеърларидан намуналар ўқиди. Халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Маннон Уйғур номли вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари турли саҳна асарларидан парчалар намойиш этди. Вилоят намунали мақом ансамбли ва Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими санъаткорларининг жонли ижродаги куй ва қўшиқлари, дилтортар наволари томошабинларга бир олам завқ улашди.
Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун ҳудуднинг бой тарихи, маданияти, санъати ва ноёб урф одатларини кенг тарғиб қилишга йўналтирилган тадбир ёш авлодни умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллатимизга хос юксак фазилатлар рухида тарбиялашга, уларнинг онгу-шуурини мафкуравий, маънавий ва турли ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя килишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.