French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нафақадаги ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди
12:30 / 2025-09-30

Сирдарё вилоятида Устоз ва мураббийлар куни ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.

ЎКУФ вилоят кенгаши ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ҳамкорлигида таълим соҳаси ва касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устоз ва фахрийларни қадрлаш мақсадида махсус ташрифлар уюштирилди.

Ушбу ташрифлар доирасида 13 нафар меҳнат фахрийларининг уйларига борилиб, уларга байрам совғалари топширилди, иззат-икром кўрсатилди.

– Эъзоз ва эътибордан жудаям хурсандман, – дейди Гулистон туманида истиқомат қилаётган 82 ёшли Ёқубжон ота Мадаминов. – Меҳнатларим бесамар кетмади. Ўтган йили мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида “Дўстлик” ордени билан тақдирландим. Ҳеч бир замонда кексалар, фахрийлар биз каби ардоқланмаган.

Шунингдек, Оқолтин туманида яшовчи Рустам Тўрақулов, Мирзаобод туманида истиқомат қилаётган Хамза Эшназаров каби устозлар ташриф, байрам табриклари ва дўстлар эътиборидан беҳад хурсанд бўлишди.

Ғулом Примов, ЎзА