Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нафақа олувчилар сони 712 минг 618 нафарга етган
11:51 / 2025-03-06

Мамлакатимиздаги мавжуд тартибга кўра, кам таъминланган оиладаги фарзандга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан нафақа ҳамда моддий ёрдам тайинланиши белгилаб қўйилган.

2025 йил 1 март ҳолатига пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган нафақа олувчилар сони 712 минг  618 нафарни ташкил этиб, жорий йилнинг бошига нисбатан 15 минг 465 нафарга кўпайган.

Ногиронлик нафақасини олувчилар – 315 минг 12 нафар, парваришлаш нафақасини олувчилар – 75 минг 390 нафар, ёшга доир нафақа олувчилар – 86 минг 482 нафар,  боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар – 56 минг 805 нафардан иборат.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар нафақасини олувчилар – 171 минг 380 нафар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам олувчилар - 7 минг 549 нафарни ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар нафақасини олувчилар – 171 минг 380 нафар, ногиронлик нафақасини олувчилар – 315 минг 12 нафар ҳамда парваришлаш нафақасини олувчилар – 75 минг 390 нафар экани маълум бўлган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА