Набираларимнинг фаровон келажаги учун овоз бердим
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги ихтисослаштирилган мактаб биносида жойлашган 395-сайлов участкаси эрта тонгдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида муносиб номзодларга овоз бериш истагида келган сайловчилар билан гавжум.
Сайловчилавр орасида 77 ёшни қаршилаган нуроний, Юсуфбой ота Солаев ҳам бор.
– Мен ҳам юртимиз келажагини кўзлаб, яхши ниятлар ила ўзим мунеосиб деб билган номзодларга ва партияга овоз бердим, – дейди меҳнат фахрийси Юсуфбой Салоев. – Умрим давомида шоличилик билан шуғулландим. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси кундан- кунга ривожланиб бормоқда. Ўйлайманки, мен танлаган номзодлар эндиликда бу ислоҳотларни янада юксалтиради. Биз деҳқонлар эса ҳамиша улага камарбаста бўлиб, халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаймиз.
Хонқа туманида 11 минг 793 сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг овоз бериши учун 49 та сайлов участкасида барча шароит яратилган.
А.Шокиров, ЎзА мухбири