Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"На пулим, на машинамни беришди..." – автомобиль орзусида сарсон бўлаётганлар
12:00 / 2022-05-17

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг маълум қилишича, бугун турли МЧЖларга автомобиль олиш учун тўлов қилиб, машинасини ҳам, тўлаган пулини ҳам ололмаётган фуқаролар мурожаати кўпайган.

Хоразм вилояти, Боғот туманида яшовчи Насиба Нарметова ҳам шу масалада Боғот тумани  жамиятига мурожаат қилган.

Қайд қилинишича, у “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ билан шартнома асосида бошланғич тўлов 50 532 889 миллион сўм тўлаб, 120 иш кунида «Ласетти» автомашинаси етказиш учун шартнома имзоланган.  Аммо афсуски, фуқарога машина етказиб берилмаган.

Насиба Нарметова "Қайта-қайт мурожаат қилишимга қарамай, МЧЖ на пулим, на машинамни берди", деб таъкидлайди,

Мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилгач, бошланғич тўлов учун тўлаган маблағ  эгасига қайтарилди. Яна бир шундай ҳолат Хоразм вилояти, Хива туманида яшовчи Э.Воисова билан ҳам содир бўлди.

У Чилонзор туманида жойлашган “UZ AUTO PREMIUM” МЧЖга “Damas” машинаси учун тўлов қилган, бироқ шартномада келтирилган вақтдан ойлар ўтиб кетса-да, автомашина эгасига топширилмаган. Унинг федерацияга қилган мурожаати Чилонзор тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилганда чиндан истеъмолчи ёлғон қурбони бўлиб келаётгани аниқланди. Унинг автомобиль учун тўлаган пули тўлиқ қайтариб берилди.  

“UZ AUTO PREMIUM” МЧЖ эгалари инсонларни алдашни ўзларига касб қилиб олишганми, Элдор Бешимов ҳам шу масъулияти чекланган жамият билан “Cobalt” машинасига 62 907 000 сўм тўлов қилган. У ҳам анчадан буён на машинасини, на тўлаган пулини қайтариб ололган.

Чилонзор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Э.Бешимовга машина учун тўлаган пул маблағи тўлиқ қайтариб берилди. Шунингдек, Чилонзор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари яна бир шундай аризани ўрганиб чиқди.

Унга кўра  “UZ AUTO PREMIUM” МЧЖ “Damas” автомобили учун 32 009 000 сўм бошланғич тўловини тўлаган Амин Бурҳонов ҳам машинасини ўз вақтида ололмай сарсон бўлган. Унинг муаммосини ҳам ҳал этилиб, тўланган пул эгасига қайтарилди, дея хабар беради    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.  

ЎзА