М.Захарова: “АҚШ Россияга раҳна солиш ҳаракатида”
“АҚШ Россия билан ўзаро муносабатларга раҳна солиш ҳаракатида”, деди Россия ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Мария Захарова брифингда.
Мазкур брифинг маҳкаманинг “Facebook” тармоғи орқали трансляция қилинган. Дипломатдан Вашингтон ўз ҳаракати билан Москвани қандайдир чоралар кўришга мажбур қилмаяптими, деб сўрашганида, у: “Йўқ улар муносабатларга путур етказмоқчи холос”, деб жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Россияга навбатдаги санкцияларни эълон қилганидан сўнг Жо Байден Штатлар манфаатига зид ҳаракат кузатилган тақдирда Россияга қарши иқтисодий санкциялар давом этишини маълум қилганди.