Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“My.gov.uz” портали орқали санаторийларга йўлланма олиш имконияти яратилди
14:43 / 2022-10-17

Нуроний ва имконияти чекланган инсонларга санаторийларга йўлланма олишда янги қулайликлар яратилди. Улар республикамиздаги сиҳатгоҳларда даволаниш ва саломатликларини тиклаш учун “my.gov.uz” портали орқали онлайн навбатга туришлари мумкин.

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда хизмат шакллари ишлаб чиқилган. Хизмат шаклларига кўра, ҳозирги кунда кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар 11 турдаги санаторийларга йўлланмалар олиши мумкин.  

Бунда аризачи ариза шаклини тўлдиради. Ундан кейин аризалар реал вақт давомида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимига юборилади. Улар ариза ва маълумотларни текширган ҳолда аризачига навбат рақамини бириктиради. Ариза маълум муддатда кўриб чиқилганидан сўнг ушбу аризага йўлланма шакллантириб берилади.  

Навбатга туриш ва белгиланган тоифага мос бўлмаган ариза берувчиларга рад этилганлик хабарномаси автоматик тарзда етказилади. Ҳар бир кирувчига мазкур хабарлар пуллик бўлиб, бу хизматга розилик белгисини қўйган тақдирда уланади.  

Мазкур хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга “MyGov” мобиль илова ҳам мавжуд бўлиб, барча хизматлардан илова орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу хизмат юзасидан жорий йилнинг 3 октябридан ҳозирги кунга қадар жами 7 мингга яқин аризалар келиб тушган.    

Ш.Маматуропова,  

ЎзА