my.gov.uz орқали олинган ишончнома ҳақиқатан ишончли
Яқин қариндош ҳисобланмаган бирор кимса, масалан, дўст, ҳамкасб ёки қўни-қўшниларга машинамизни ҳайдаб туришига рухсат бериш учун ишончнома расмийлаштириш кераклигини яхши биламиз.
Шу вақтгача одамлар бу турдаги ишончномани олиш учун Нотариал идораларга бориб, навбатларда туриб, кўп вақт йўқотар эди. Ўтган йилнинг куз ойидан автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни my.gov.uz портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилган.
My.gov.uz орқали расмийлаштирилган ишончноманинг ҳақиқатан ишончлилиги Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва тезкор Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилади. Бир зумда электрон ишончнома my.gov.uz портали орқали ўз эгасига тақдим этилади.
Хизмат нархи ишончнома қанча муддатга олинаётганига қараб белгиланади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА