Мьянмада яна 11 киши ҳалок бўлди
Мьянмада давлат тўнтаришига қарши курашни давом эттиришмоқда.
Маълум бўлишича, намойишлар чоғида яна ўн бир нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ов милтиғи, қўл бола бомба билан қуролланган аҳоли вакиллари шимоли-ғарбдаги шаҳарчада хавфсизлик кучларига қарши норозилик билдиришяпти.
Маҳаллий ОAВ хабар беришича, “Now” ва “Irrawaddy” янгиликлар агентлиги берган маълумотга кўра, Тазе шаҳрида намойишни бостириш учун олтита юк машинасида қўшинлар сафарбар этилган.
Пайшанба куни эрталабгача давом этган тўқнашувда 11 намойишчи ўлдирилди, 20 га яқин одам яраланди.
Aскарлар орасида қурбонлар берилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.