Музработда янги саноат лойиҳаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Музработ туманида саноат йўналишида яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. “SURXON KSP-GRAND” масъулияти чекланган жамияти томонидан маҳаллий хомашё – қамишдан ДСП, ЛДСП ва мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
[gallery-24184]
Лойиҳанинг умумий қиймати 15,4 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ушбу маблағнинг 7,74 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари, қолгани эса тижорат банки кредити ҳисобидан молиялаштирилган.
Корхонада кунига 150 минг метр куб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ерда 400 та доимий иш ўрни яратилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА